Рўзиқул Бердиев: Бугун рақибимизни тузган режасини бузишга эришдик

Олий Лига 16туридан ўрин олган "Насаф" - "Қўқон-1912"(3:0) ўйинидан сўнг қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев учрашув борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

"Аввалом бор, барча мухлисларимизни бугунги ғалаба билан табриклайман. Энди ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, бугун рақибимиз ҳимоявий тактика қўллади. Аммо тезкор гол урганимиздан кейин уларнинг режаси ўзгариб кетди. Уларнинг тузган режасини бўзишга эришдик.

Бугун майдонга тушган футболчиларимиз мазмунли ўйин намойиш этишди. Йигитларимиз ўйинда кўпроқ тўпни ҳам назорат қилишга эришдилар.

Бугун ҳам ҳимоямизда баъзи камчиликлар кўзга ташланди. Бу камчиликлар устида иш олиб бораяпмиз. Ҳимоячиларимиз ҳам тез орада бир-бирларини тушуниб олишади, албатта.

Олдимизда ҳали муҳим ўйинлар турибди. Бу йилги чемпионатда  кучли жамоалар кўпайди, очко олиш ҳам қийин бўлаяпти.  Аммо биз ҳам ҳар бир ўйинга астойдил тайёргарлик кўрамиз ва очколаримизни кўпайтириш учун ҳаракат қилаверамиз", - деб фикрига якун ясади Бердиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!