Рўзиқул Бердиев иштирокида матбуот анжумани ўтказилади

 

10 ноябрь куни соат 15:00 да пойтахтимиздаги «Miran» меҳмонхонасида Ўзбекистон Миллий терма жамоаси бош мураббийи вазифасини вақтинча бажарувчи Рўзиқул Бердиев билан матбуот анжумани бўлиб ўтади. Тадбирда ЎФФ ва ПФЛда аккредитациядан ўтган ОАВ вакиллари иштирок этади.

Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 10-11 ноябрь кунлари Тошкентда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади. 12 ноябрь куни эса миллий терма жамоа аъзолари БАА терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиш учун жўнаб кетишади.

Тажрибали мутахассис БААга қарши ўртоқлик ўйинига 23 нафар футболчини таклиф этгани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳамда БАА миллий терма жамоалари ўртасидаги ўйин 14 ноябрь куни Ал-Айн шаҳридаги “Халифа Бин Зайд” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!