Рўзиқул Бердиев
Ads

“Нефтчи” – “Насаф” учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида "Насаф" жамоаси устози Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

- Бугунги учрашувда жамоамиз кўп вазиятларга эга бўлди. Лекин бу вазиятларни голга айлантира олмадик. “Нефтчи” жамоаси эса имкониятлардан тўлиқ фойдаланди ва ғалаба қозонди. Бугунги учрашувни кўриб, хулоса қилиш мумкин, “Нефтчи” жамоаси иккинчи босқичда анча шаклланибди. Биринчи бўлиб стандарт вазиятдан гол ўтказиб юбордик. Ҳисобни тенглаштиргач эса, қарши ҳужумдан гол ўтказдик. Иккинчи гол жамоамиз руҳиятига салбий таъсир қилди. Учинчи гол эса ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйди. Аслида бу голгача яратилган қулай вазиятларни голга айлантиришимиз керак эди. Афсуски буни амалга ошира олмадик, - деди мураббий. 

Минбар

Барча блоглар