РПЛ. Денисовнинг жамоаси Москвада мағлуб бўлди
Ҳозиргина Россия Премьер-лигаси 15-туридан ўрин олган "Спартак" ҳамда "Крилья Советов" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
Москвадаги "Откритие-Арена"да кечган беллашувда мезбонлар 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди. 49-дақиқада Сергей Корниленко ҳисобни очди.
59-дақиқада эса Софьян Ханни мувозанатни тиклади. Орадан 1 дақиқа ўтгач эса Лоренсо Мельгарехо москваликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Учрашувга эса якуний нуқтани Луис Адриано қўйди - 3:1.
Ҳамюртимиз Виталий Денисов эса бугун захирада қолди.
Спартак Москва
| Премьер-лига 15-тур 25/11/2018, 16:00
3 :1 ![]() Тугади | Крылья Советов
|
Стадион: Otkrytiye Arena |
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар