Ads

Бугун Россия Премьер-лигасида 9-тур ўйинлари якунига етди. 

Турнинг сўнгги беллашуви Қозонда кечди. Унда маҳаллий "Рубин" клуби ҳамюртимиз Виталий Денисов фаолият олиб борадиган "Крилья Советов"га қарши баҳс олиб борди.

Мазкур учрашувда мезбонлар сўнгги дақиқада киритилган гол эвазига 3 очкони қўлга киритишди. Денисов жароҳати боис Татаристондаги ўйинга келгани йўқ.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин: