Ругани

“Ювентус” клуби ҳимоячиси Даниэле Ругани қишки трансферлар мавсумида бошқа жамоага ўтмайдиган бўлди. Бу ҳақда футболчининг агенти Давид Торкиа маълум қилган.

Ювентус” Руганини трансферга қўймайди. Мижозим клубда қолади, – дейди Торкиа.

Эслатиб ўтамиз, ушбу футболчининг хизматларига Лондоннинг “Челси” клуби жиддий қизиқиш билдираётган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)