Руни
Ads

Аввал хабар берганимиздек кеча Англия премьер-лигасининг 14-туридан ўрин олган бир қатор баҳслар бўлиб ўтди.

Ҳусусан, шу куни “Эвертон” ўз майдонида “Вест Хэм”ни қабул қилди ва 4:0 ҳисобида йирик ғалабага эришди.

Эътиборлиси, шу куни киритилган голларнинг учтасигаУэйн Руни муаллифлик қилди. Бу эса 32 ёшли футболчининг “Эвертон” таркибидаги илк хет-триги бўлиб тарихга кирди.

Маълумот учун, асли “Эвертон” тарбияланувчиси бўлган Руни ушбу жамоа таркибида 2002 йилда дебют қилган. 2004 йилнинг ёзида эса “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтган. Жорий мавсум аввалида эса у яна қадрдон клубига қайтган эди.