Руни
Ads

“Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Уэйн Руни “Эвертон”га қайтади, дея ёзмоқда инглиз матбуоти.

Маълум бўлишича, Руни “МЮ” билан АҚШдаги турнега йўл олмаган ва трансферни якунлаш бўйича уйида қолган. Футболчининг “қизил иблислар” билан тузган шартномаси яна 2 йилдан сўнг якунига етади, аммо манкунианликлар унинг кўп маош олиши сабабли текинга қўйию юбормоқчи. Ливерпулликлар эса унга ҳафтасига 250 минг фунт таклиф қилмоқчи.

Руни ўтган мавсум АПЛда 25 ўйинда 5 гол (3 пас)га муаллифлик қилган.