Руни: МЮдаги барчага раҳмат

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клубидан собиқ жамоаси “Эвертон” сафига кўчиб ўтган Уэйн Руни ўзининг “Instagram”даги саҳифаси орқали “Манчестер Юнайтед”даги барчага раҳмат айтди.

“МЮдаги барчага раҳмат айтишни истайман. Бошқарув тизимига, мен ўйнаган пайтдаги барча мураббийлар, шифокорлар, жамоадошларим ва мени қўллаб-қувватлаб турган ажойиб мухлисларга раҳат айтаман! Барчаси учун ташаккур!”, – деб ёзиб қолдирган “шрек” ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!