Руни қаторасига иккинчи ўйинда ҳам дубль қайд этди (видео)

Фаолиятини АҚШнинг "Ди Си Юнайтед" клубида давом эттираётган форвард Уэйн Руни МЛСнинг "Чикаго Файр"га (2:1) қарши баҳсида дубль қайд этди ва жамоасига қимматли очколарни олиб келди.

Қайд этиш лозимки, 33 ёшли англиялик футболчи ўтган тур ҳам рақиб дарвозасини 2 марта ишғол этган эди.

Маълумот учун, Руни жорий мавсум МЛСда жами 16та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)