Рунининг супер голини томоша қилинг (видео)
Ads

“Эвертон” ҳужумчиси Уэйн Руни  Англия Премьер-Лигаси 14-туридан ўрин олган “Вест Хэм”га қарши баҳснинг 66-дақиқасида ўз ярим майдонидан туриб, рақиб дарвозасини ишғол этди.

Тажрибали ҳужумчи, рақиб дарвозабони Жо Харт ўз ўрнидан олдинга чиқиб кетганлигини кўрди ва узоқ масофадан зарба йўллаб гол киритди.

Бу унинг ушбу ўйиндаги учинчи голи бўлди. Шу тариқа, “шрек” 2011 йилнинг 10 сентябридан буён илк бор хет-трик қайд этди.

Бу унинг АПЛда қайд этган еттинчи хет-триги бўлди. Бу борада фақат Алан Ширер(11), Робби Фаулер(9), Тьери Анри(8) ва Майкл Оуэн(8)лар Рунидан олдинда бормоқда.

Ушбу ҳавола орқали Рунининг учинчи голини томоша қилишингиз мумкин.