Ads

“Русенборг” клуби кетма-кет Норвегиянинг энг яхши жамоаси бўлди.

Ушбу воқеа чемпионлик учун кураш олиб бораётган “Мольде” клубининг 28-турда мағлубиятга учраганидан сўнг содир бўлди. Қайд этиш лозимки, Тронхейм шаҳри жамоаси бу билан ўз тарихида 25-марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.

Маълумот учун, “Русенборг” жорий мавсум Европа лигасида иштирок этмоқда. Мусобақанинг “L” гуруҳидан ўрин олган норвегияликлар ўтказилган 4та турдан сўнг 4 очко тўплаган ҳолда 3-ўринни эгаллаб туришибди.