Русларнинг ишонган боксчиси барча совринларни бой берди
Ads

АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳридаги T-Mobile Arena мажмуасида ташкил этилган профессионал бокс кечасида  россиялик Сергей Ковалёв  ярим оғир вазндаги WBA (Super), WBO ҳамда IBF  чемпионлик камарларини ҳимоя қилиш учун америкалик боксчи Андре Уордга қарши рингга чиқди. 

12 раунд давом этган супержанг тенг курашлар остида ўтди. Россиялик боксчи жангни жуда ишончли бошлади ва иккинчи раундда рақибини нокдаунга ҳам туширди. Ковалёв бор эътиборини оғир ва кучли зарба йўллашга қаратди. Уорд эса тезкор ва аниқ зарбаларни кўпроқ беришга ҳаракат қилди. 

Чемпионлик жангида Уорт танлаган атктика ўз самарасини берди. Учрашувда зарбалар ҳисоб-китоби билан шуғулланган ҳакамларнинг барчаси Андре Уорднинг 114-113 ҳисобидаги ғалабасини кўрсатди. 

Шу тариқа, Сергей Коволёвнинг WBA (Super), WBO ҳамда IBF  чемпионлик камарлари Андре Уордга ўтди.  

SPORTS.uz