Ads

28-29 сентябрь кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида таэквондо бўйича "Russia Open" турнири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон шарафини 15 нафар таэквондочи ҳимоя қилди. Қувонарлиси улардан 8 нафари мусобақада медалларни қўлга киритди.

Мусобақа давомида Феруза Содиқова, Нигора Турсунқулова, Светлана Осипова, Жасурбек Жайсунов ва Никита Рафаловичга тенг келадиган рақиб топилмади. Чарос Қаюмова ҳамда Озода Собиржонова фақатгина финалда имкониятни бой беришди холос. Мадинабону Маннопова эса мусобақада ярим финалга қадар етиб борди.

Шу тариқа таэквондочиларимиз 5та олтин, 2та кумуш ва 1та бронза медалига эга чиқишди. Бу орқали спортчиларимиз Ўзбекистонда таэквондо жадал суръатларда ривожланиб бораётганини, кўплаб маҳоратли ёшлар етишиб чиқаётганини яна бир бор исботлашди.

Бундан ташқари ўзбекистонлик Нигора Турсунқулова қизлар ўртасида мусобақанинг "энг тажовузкор жангчи"си номига сазовор бўлди.

"Russia Open-2019" совриндорлари:

????-62 кг: Феруза Содиқова
????-67 кг: Нигора Турсунқулова
????+73 кг: Светлана Осипова
????-68 кг: Жасурбек Жайсунов
????-80 кг: Никита Рафалович
????-53 кг: Чарос Қаюмова
????-57 кг: Озода Собиржонова
???? -49 кг: Мадинабону Маннопова

photo_2019-09-29_22-02-11

photo_2019-09-29_22-02-06

photo_2019-09-29_22-02-08

photo_2019-09-29_22-02-09