Рустам Ассакалов 1/8 финалга йўл олди
Ads

Нур- Султанда давом этаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида юнон-рум кураши бўйича 87 кг да гиламга чиқаётган ҳамюртимиз Рустам Ассакалов 1/8 финалга йўл олди. У дастлаб,саралаш босқичида панамалик Алвис Албино Алмендра Хименес устидан соф ғалабани қўлга киритди. 1/16 босқичда туркиялик курашчи Метехан Басанни ҳам худди шундай ҳолатда мағлуб этди. Энди юртдошимиз, бу босқичда жуда кучли россиялик Александр Комаровга қарши баҳс олиб боради.

Assakalov_002

Assakalov_003

Assakalov_004