Рустам Ассакалов терма жамоамиз ҳисобига яна бир кумуш медални тақдим қилди
Ads

Жакартада давом этаётган Осиё ўйинларида навбатдаги медалимиз қўлга киритилди. Юнон-рим кураши бўйича терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилган вакилимиз Рустам Ассакалов кумуш медалга эга чиқди. 

-87 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган юртдошими ҳал қилувчи баҳсда эронлик жиддий рақиб Ҳусайн Нурига қарши баҳс олиб борди. Муросасиз кечган беллашув якунда 6:1 ҳисобида якун топди. 

Яна бироздан сўнг вазни 130 килограммгача бўлган полвонлар баҳсида Мўминжон Абдуллаев ҳал қилувчи беллашувни қозоғистонлик Нурмахан Тиналиев билан курашади. Айни пайтда делегациямизнинг ҳисобидаги медаллар 2та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронзага етди.