Рустам Мирсодиқов: "Локомотив" биздан кучли эди

Олий лига 18-турида “Металлург” – “Локомотив” учрашувидан сўнг, бекободликлар устози Рустам Мирсодиқов учрашув борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Голгача йигитлар ҳайиқиб ўйнашди. Чунки, “Локомотив” барибир даража борасида устун саналади. Голдан сўнг, икки-учта вазият бўлди. Футболда сен урмасанг, сенга уришади деган гап бор.

Энди бу ўйинни эртага қайта кўриб чиқиб, таҳлил қиламиз. Чунки, фикр ҳозир бошқа жойда.

 - Жамоангизнинг кўрсатаётган натижаларидан қониқяпсизми?

Албатта, ютганимизда, қониққан бўлар эдим. Мағлуб бўлгандан сўнг, демак қаердадир хато қилганмиз ва бу борада ишлаш керак. Энди бор эътиборимиз келгуси ўйинларга қаратилади”, – деб айтиб ўтди Рустам Мирсодиқов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!