Рустам Мирсодиқов: Шквиринга имкон берилса,

Олий лиганинг 25-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Металлург”ни қабул қилди ва 3:2 ҳисобидаги натижа билан иккинчи даврадаги ўз майдонидаги илк ғалабасига эришди. Баҳсдан сўнг “Металлург” жамоаси бош мураббийи Рустам Мирсодиқов матбуот анжуманида қатнашди ва журналистларнинг саволларига қисқача жавоб бериб ўтди, дея "Сўғдиёна" матбуот хизмати хабар бермоқда.


-Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин. Учрашув тасвирини кўриб камчиликлани ўрганамиз ва уларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз. Игорь Шквирин жамоамизни жуда яхши биларди ва камчиликларимиздан самарали фойдаланди. Агар унга имкон берилса, у ўз жамоасини юқори ўринларга олиб чиқа олади. Мезбонларни ғалаба билан табриклайман.