Сабина эртага марказий кортда ўйнайди

Халқаро теннис федерацияси томонидан Андижон шаҳрида ўтказилаётган теннис турнирининг хотин-қизлар ўртасидаги яккалик баҳсларда чорак финалчилар номи аниқланди.

Иккиничи давра баҳсларида ғалаба қозонган мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова украиналик Валерия Страховага қарши кортга чиқади. Шунингдек, беларуслик Ирина Шиманович ва россиялик Варвара Флинк, словениялик Кая Юван ва болгариялик Юлия Терзийска, россиялик Валерия Зелева ҳамда қирғизистонлик Ксения Палкинага қарши чорак финалда кортга чиқади

Сабина ва Валерия ўртасидаги учрашув соат 10:00да марказий кортда бўлиб ўтади.

Sports.uz