Сабина Москвада муваффақиятсизликка учради

Россия Федерацияси пойтахти – Москва шаҳрида “Кремль” кубоги турнири старт олди. Бугун мазкур турнирнинг саралаш босқичидан ўрин олган бир қатор баҳслар бўлиб ўтди.

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси – Сабина Шарипова ҳам мазкур турнирда иштирок этди. Унга саралашда болгариялик Виктория Томова рақибалик қилди.

1 соат 1 дақиқа давом этган қарама-қаршиликда ҳамюртимиз 2:6, 3:6 ҳисобида имкониятни бой берди ва турнирдаги юришига якун ясади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!