Сабина Шарипова бир неча дақиқадан сўнг кортга чиқади

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли аёл теннисчиси Сабина Шарипова Наманганда ўтаётган халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этмоқда.

Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкил этган мусобақада Сабина кеча россиялик Екатерина Вишневскаяни енгиб, чорак финал йўлланмасини ҳал қилиб қўйган эди.

Сабина бироздан сўнги, чорак финалда россиялик Анна Моргинага қарши кортга чиқади. Ушбу учрашувда теннисчимизга омад тилаймиз.

Sports.uz