Сабина Шарипова бугун Дубайда кортга чиқади
Ads

Бугун Дубайда аёллар ўртасида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган "Фьючерс" туркумига кирувчи мусобақанинг яккалик баҳсларида илк босқич учрашувлари бошланади.

Соврин жамғармаси 100.000 АҚШ доллари бўлган мусобақада мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова ҳам иштирок этади.

Сабина бугун Тошкент вақти билан соат 11:00 да венгриялик Далма Гафрига қарши кортга чиқади. Ушбу учрашувда теннисчимизга омад тилаймиз.