Сабина Шарипова ярим финалда
Ads

Истеъдодли теннисчимиз Сабина Шарипова чорак финал баҳсида белгиялик Янина Викмаерга қарши кортга чиқди.

Ҳиндистонда Хотин-қизлар теннис уюшмаси - WТА томонидан мукофот пули 115.000 АҚШ доллари бўлган турнирда Сабина ва Янина ўртасидаги учрашув чорак финалнинг энг қизиқарли ўйини бўлди.

Баҳснинг биринчи сетини 6:3 ҳисобида бой бериб қўйган Сабина Шарипова иккинчи сетда ўйин услубини ўзгартирди ва 6:4 ҳисобида зафар қучди. Ҳал қилувчи учинчи сетида теннисчимиз ўйин тизгини ўз қўлига олди ва 6:2 ҳисобида зафар қучди.

Энди Сабина мусобақанинг ярим финалида словениялик Далила Якупович билан куч синашади.

Sports.uz

Минбар

Барча блоглар