Сабина “US Open”ни тарк этди
Ads

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, айни кунларда АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида “Катта дубулға” туркумига кирувчи “US Open” турнири старт олди.

Ҳозирда ушбу турнирда саралаш баҳслари бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Сабина Шарипова эса саралашнинг илк босқичида жанубий кореялик Чан Су Жонга қарши кортга чиқди.

1 соат 54 дақиқа давом этган беллашувнинг илк сетида Сабина  рақибасини 6:4 ҳисобида мағлуб этди. Бироқ иккинчи сетда ҳамюртимиз худди шу ҳисоб билан мағлуб бўлди. Хал қилувчи сетда эса кореялик теннисчи Сабинага заррача имконият қолдирмади – 6:0.

Шу тариқа, теннисчимиз АҚШ очиқ чемпионатидаги юришига якун ясади.