Сабинанинг зарбаларига қарши рақиби чора топа олмади
Ҳиндистонда Хотин-қизлар теннис уюшмаси - WТА томонидан соврин жамғармаси 115.000 АҚШ доллари бўлган мусобақада Сабина Шарипова чорак финалга чиқди.
Теннисчимиз Сабина Шарипова нуфузл турнирнинг иккинчи даврасида венгриялик Фанни Штолларга қарши кортга чиқади. Баҳснинг биринчи сетида 3:0 ҳисобида мағлубиятга учраётган, Фанни ўйинни ўз фойдасига ҳал қилишга кўзи етмади ва мағлубиятини тан олди.
Шу тариқа Сабина Шарипова мусобақанинг чорак финалида белгиялик Янина Викмаерга қарши кортга чиқадиган бўлди.
Фикрлар