Садио Мане ЕЧЛда ҳафта футболчиси бўлди
Ads

Англиянинг “Ливерпуль” клуби ҳужумчиси Садио Мане жорий ҳафта бўлиб ўтган Чемпионлар лигасининг энг яхши футболчиси деб топилди.

УЕФА расмий сайтида ўтказилган сўровномада иштирок этган мухлисларнинг 57% айнан Манега овоз берган. Айтиш лозимки, 25 ёшли сенегаллик футболчи “Порту”га (5:0) қарши баҳсда хет-трик қайд этишга эришган эди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу номга шунингдек Марсело («Реал»), Кристиан Эриксен («Тоттенхэм») ҳамда Илкай Гюндоган («Манчестер Сити») каби футболчилар ҳам даъвогарлик қилишган эди.