Садио Мане ПСЖга қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
Ads

“Ливерпуль” ҳужумчиси Садио Мане ЕЧЛ гуруҳ босқичи 5-тур доирасида ПСЖ билан бўладиган ўйинда майдонга туша олмаслиги мумкин.

Маълум бўлишича, сенегаллик футболчи бетоблиги сабабли жамоа билан Парижга йўл олмаслиги мумкин. Жамоа мураббийлар штаби шундай бўлсада, сўнгги тайёргарликдан кейин Мане бўйича бир қарорга келишини таъкидлашган.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ ҳужумчилари Килиан Мбаппе ва Неймар сафга қайтиб, умумий машғулотларни бошлаб юборишган.