Садриддин Абдуллаев: Ўйлайманки ҳар иккала жамоа ҳам ҳужумкор ўйин кўрсатиб, мухлисларни зериктириб қўйишмайди

Хабарингиз бор бугун Тошкентнинг "Локомотив" клуби Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-тури доирасида Қатарда "Ал Дуҳаил" меҳмони бўлади. Кеча Доҳадаги "Абдуллоҳ бин Ҳалифа" стадиони матбуот анжуманлари залида учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида "темирйўлчилар" сардори Садридин Абдуллаев ҳам иштирок этди ва ушбу баҳс ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Ал Дуҳаил" - "Локомотив" баҳси қизиқарли тарзда кечишига аминман. Ҳар иккала жамоа ҳам ҳужумкор ўйин кўрсатишади. Мухлислар зерикиб қолишмайди, деб ўйлайман. Ўтган турда кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйдик. Бу сафар ғалаба қозонишимиз шарт. Зеро олдимизда гуруҳдан чиқиш ва мусобақадаги иштирокни давом эттириш вазифаси турибди, - деди маҳоратли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, "Ал Дуҳаил" - "Локомотив" учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!