Салаҳ "Ливерпуль"дан кетмоқчи эмас

“Ливерпуль” клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салаҳ турли нашрларда чоп этилаётган миш-мишларни инкор этиб, “Энфилд”да бахтли эканлигини маълум қилган.

Аввалро Миср терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер унга “Реал” қизиқиш билдираётганини айтган эди. Ўз навбатида мадридликлар устози Зинедин Зидан Салаҳни таркибга қўшиб олиш режаси йўқ эмаслигин таъкидлаб ўтган.

Бироқ 25 ёшли мисрлик футболчи бу мавсум “қизиллар” сафида 23 голга муаллифлик қилган ва уни “Энфилд”да барчаси қаноатлантирмоқда.

Мен ҳақимда турли миш-мишлар тарқалди, аммо булар менга ҳеч қандай таъсир қилмайди. “Ливерпуль”да бахтлиман. Келинг, бу мавзуни олдинга яна сурмайлик, – дея Салаҳ Soccer Laduma нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!