Салах BBC версиясига кўра Африканинг энг яхши футболчиси деб топилди (фото)
Ads

Англиянинг “Ливерпуль” клуби ва Миср терма жамоаси ярим ҳимоячиси Муҳаммад Салах BBC версиясига кўрам Африканинг 2017 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Овоз бериш жараёни телеканал мухлислари ўртасида бўлиб ўтди. Салах бу борада Садьо Мане, Пьер-Эмерик Обамеянг, Наби Кейта ҳамда Виктор Мозесларни ортда қолдирди.

Маълумот учун, ушбу мукофот 2001 йилда таъсис этилган ва уни турли даврларда Яя Туре ва Дидье Дрогба сингари футболчилар қўлга киритишган.