Салах Goal.com талқини бўйича ҳам 2017 йилдаги энг яхши араб футболчиси деб топилди
Ads

Goal.com интернет-нашри “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммал Салахни якунланган 2017 йилдаги энг яхши араб футболчиси деб топди.

Таъкидлаш лозимки, мисрлик футболчи ўтган мавсум “Рома” сафида А Серияда ўз номига 16та гол ёздириб қўйишга эришган бўлса, жорий мавсум АПЛнинг ўтган 24та тур якунларига кўра ҳозирча 19та гол уришга муваффақ бўлган.

Бундан ташқари Салах ўтган йил Миср терма жамоасининг Африка миллатлар кубоги финалигача етиб боришига ҳамда терма жамоасининг ЖЧ-2018га йўлланмани қўлга киритишига жуда катта ҳисса қўшди.

Кучли учликдан шунингдек Саудия Арабистони терма жамоаси форварди  Омар Ал-Сома ҳамда суриялик Омар Харбинлар жой олишди.

Минбар

Барча блоглар