Салах кучли бешлик чемпионатларида етакчига айланиб олди
Ads

“Ливерпуль” клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салах кеча АПЛнинг 29-турида “Ньюкасл” (2:0) дарвозасига йўл топа олди.

Қизиғи шундаки, мисрлик футболчи бу билан жорий мавсум мерсисайдликлар сафида майдонга тушган 26та учрашувда ўз номига гол ёздириб қўйишга эришди. Салах бу кўрсатгич борасида Европанинг кучли бешлик чемпионатларида тўп сураётган футболчилар орасида яққол пешқадамга айланиб олди.

Маълумот учун, Салах жорий мавсум премьер-лигада жами 27та баҳсда иштирок этган ва ўз ҳисобига 24та гол ёздириб қўйишга эришган.