Салоҳ
Ads

“Ливерпуль” тўпурари Муҳаммад Салоҳ жамоа раҳбарияти олдига ўз шартини қўйди.

Берилган маълумотларга кўра 25 ёшли мисрлик футболчи мерсисайдликларнинг “Лион” ярим ҳимоячиси Набиль Фекир билан шартнома имзолай олишмаганидан қаттиқ норози бўлмоқда. Шу боис у клуб раҳбариятидан тезроқ жамоанинг марказий чизиғини тажрибали футболчи билан кучайтиришни талаб қилмоқда. Агар унинг бу талаби бажарилмаса, у жамоани тарк этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Салоҳга “Барселона” ва “Реал” каби гранд клублар жидий қизиқиш билдиришаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.