Салоҳ "Ливерпуль"нинг ёзги йиғинида иштирок эта олмаслиги мумкин

Миср ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Шовки Гариб "Ливеруль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларига олиб кетиш ниятидалигини билдирди.

"Биз қўмитага 50 га яқин футболчиларнинг дастлабки рўйҳатини юборишимиз керак. Салоҳ унинг энг бошида бўлади", - дейди Гариб ON Sport канали билан эфир чоғида.

Олимпиада ўйинларининг футбол мусобақалари 22 июлда бошланади, финал баҳси эса 8 августга режалаштирилган.

Агар Салоҳ ушбу турнирда иштирок этадиган бўлса,у режа бўйича "Ливерпуль" ёзги йиғини ва АПЛнинг дастлабки ўйинларини ўтказиб юбориши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!