Салоҳ: Миср терма жамоаси тарихини янгиламоқчимиз

Миср терма жамоаси етакчиси Муҳаммад Салоҳ жаҳон чемпионатида шунчаки гуруҳдан ортга қайтмоқчи эмас.

“Биз 28 йил деганда илк бор жаҳон чемпионатига чиқдик. Бу нормал ҳолат эмас. Чунки, биз етти карра Африка чемпиони бўлдик. Бундай ғалабалар бизга одат бўлиб қолди, аммо жаҳон чемпионатига чиқа олмадик.

Тўғри, кимдир вазифа бажарилди дейиши мумкин, аммо мен учун бундай эмас. Биз тарихни янгилаб, нимадир янги ютуқни қўлга киритмоқчимиз. Мундиалда учта ўйин ўтказиб кетиш биз учун етарли эмас”, - дейди Салоҳ.

Эслатиб ўтамиз, Миср терма жамоаси мусобақанинг “А” гуруҳида Россия, Саудия Арабистони ва Уругвайга қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!