Салоҳ Уругвайга қарши илк ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
Ads

Ўтган ҳафта “Реал”га қарши ЕЧЛ финал баҳсида елкасидан жиддий жароҳат олган “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Миср терма жамоаси сафида ЖЧ-2018нинг илк учрашувини ўтказиб юбориши мумкни.

Гап шундаки, шифокорлар 25 ёшли футболчининг жароҳатини 16 июнда тўлиқ тузалишини айтишмоқда. Аммо, Мисрнинг Уругвайга қарши гуруҳдаги илк ўйини 15 июнь куни бўлиб ўтади.

Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, агар мураббийлар штаби футболчининг соғлиги борасида таваккал қилишни исташмаса, Салоҳ катта эҳтимол билан мундиалнинг илк учрашувида терма жамоасига ёрдам беролмаслиги мумкин.