Салоҳ ва Маненинг 4 дақиқа ичида киритган голлари

УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳси доирасида “Ливерпуль” ўз майдонида “РБ Лейпциг”ни қабул қилди.

“Энфилд”даги ўйин тақдирини Муҳаммад Салоҳ (70') ва Садио Мане (74') томонидан киритилган голлар ҳал қилди. Шу тариқа “Ливерпуль” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва икки ўйин натижасига кўра чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)