Сами Хедира А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланиши мумкин
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Сами Хедира имзоланиши кутилаётган янги шартномага кўра қанча маош олиши маълум бўлди.

Унга кўра 31 ёшли германиялик футболчининг йиллик маоши 4 миллион евродан 6 миллион еврога кўтарилади.

Агар ушбу келишу имзоланса, Хедира А Серияда энг кўп маош олувчи 5-футболчига айланади. Ундан олдинги ўринларда фақатгина Криштиану Роналду (30 млн), Гонсало Игуаин (8,5 млн), Пауло Дибала (7 млн) ва Миралем Пьянич (6,5 млн) каби футболчилар бўлади.