Сампаоли: "Барселона" вакиллари мен билан боғланишмади

Испаниянинг “Севилья” клуби бош мураббийи Хорхе Сампаоли “Барселона” билан алоқада бўлмаганлигини айтди.

“Ҳозирча янги шартнома имзолаш ҳақида ўйламаяпман. Ҳар ҳолда менинг “Севилья” билан келишувим эртага тугамайди. Сизларни ишонтириб айтишим мумкинки “Барселона” менга қизиқиш билдирмаган, хатто, Каталония супер клуби вакиллари мен билан боғланишгани ҳам йўқ. Айни дамда “Севилья”га фойда келтириш ҳақида ўйлаяпман”, - дейди аргентиналик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бир қатор ОАВларда “Барселона” Луис Энрикенинг ўрнига Сампаоли номзодини кўриб чиқилаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!