Сампаоли финалда Аргентинанинг Бразилия билан учрашишини хоҳламоқда

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли келаси йили Россия мезбонлик қиладиган жаҳон чемпонати финалида Лионель Мессининг Неймар ўзаро тўқнаш келишини истамоқда. Унинг сўзларига кўра, аргентиналик футболчи айни дамда энг яхши спорт формасида.

Финалда Бразилия билан тўқнаш келишини истардим, – дея Сампаолининг сўзларини келтиради Fourfourtwo нашри. – Неймар Мессига қарши. Бу жуда ажойиб. Умид қиламанки, орзуим амалга ошади. Месси жуда яхши ўйинчи, у ўзига ишонади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!