Сампаолининг ўйин тизими жамоани жар ёқасига олиб келганда

Хорхе Сампаоли шогирдлари кеча навбатдаги сенсацияга қўл уришди. Улар Россияда бўлиб ўтаётган Жаҳон Чемпионатининг 2-турида Хорватиядан йирик 3-0 ҳисобида мағлуб бўлди. Бундай натижа Мундиал гуруҳ босқич ўйинларида сўнгги ўн йилликда кузатилмаган эди. Аргентинанинг ноодатий 3-4-2-1 ўйин тизимига ўтиши жамоанинг натижаларига таъсир ўтказмоқдами? Қуйида шу ва бошқа факторлар ҳақида мулоҳаза юритамиз.

Тизим ҳақида

Аргентинанинг 1-турда Исландияга қарши 1-1 ҳисобидаги ўйинда Сампаоли 3-3-1-3 ўйин схемасидан 4-2-3-1 га ўтказди. Бундай схемада “Альбиселесте” Исландияга қарши анча тартибсиз ўйин намойиш қилди. Бу Аргентинанинг ҳужумкорлик қобилиятини ишга солишни максимал даражага етказиши керак эди.

Назарий жиҳатдан бу яхши ғоя, бу жамоага тўпни тезда ҳужум чизиғи вакилларига етказишда ва тўпга эгалик қилишда катта имкониятлар яратади. Сампаоли бу ўйин тизимининг енгил варианти бўлган 3-4-2-1 ни Чили билан 2014-йилги Мундиалда ва 2015-йилги Копа Америкада қўллаган эди. Копа Америкада ҳатто бош совринни қўлга киритган эди.

Талаблар

Ушбу тизим фаолликка асосланган ва натижада у фаол футболчилар лозимлигини талаб қилади. Аммо бунда суперюлдуз бўлмаслиги керак, унинг ўрнига техникаси юқори бўлган футболчилар зарур. Чили муваффақиятга эришганида нари борса бешта жаҳон савиясидаги футболчиларга эга эди. Алексис Санчес, Артуро Видаль ва Хорхе Валдивиа афсунгарлар бўлган бўлса, Гари Медель ва Эдуардо Варгаслар ҳам керакли қобилиятларга соҳиб эди.

Қолганлар эса ўртамиёна бўлсада, ҳамма ўз ишини қилди. Босежур Чили қаҳрамонига айланган бўлса, Европада омадсизликка учради. У “Бирмингем” ва “Уиган”лар сафида ўзини кўрсата олмади. Клаудио Браво эса ҳақиқий жонбозлик кўрсатди ва ажойиб сейвларни амалга оширди. Бироқ у ҳам оёқда ишлаш бўйича кўрсаткичлари яхши эмасди.

Муаммолар

Хўш, нега Самаполининг аввал қўллаган услуби натижа бермади? Қоғозда барчаси Аргентинани супер жамоага айлантирмоқда. 3-3-1-3 ўйин услубининг бир варианти бўлган 3-4-2-1 ҳам зўр вариант ҳисобланади. Бунда Месси Аргентинани катта орзу сари етаклаши керак эди. Аммо бу ҳадеганда содир бўлмаяпти. Бу содир бўлишига ҳам умуман ўхшамаяпти. Аргентина ўз сафида дунёнинг энг яхши футболчисига эга бўлишига қарамай, рақиблари қаршисида ожизлик қилмоқда.

Муаммонинг бир қисми футболчиларнинг ўзида яширинган. Чилида жаҳон даражасидаги номдор футболчилар йўқ эди, аммо улар техникаси юқори ва жисмоний кўрсаткичлари анча юқори эди.

Аргентина футболчилари эса тартибсиз ўйин намойиш қилмоқда. Сампаоли ярим ҳимоядаги марказий ролни Хавьер Маскерано ва Энцо Пересга топширди. Иккала футболчи ҳам ўз йўлларида жиддий тўсиқларга дуч келишди ва юклатилган вазифани бажара олишмади.

Ҳужумда эса Серхио Агуэро илк дақиқалардан ҳаракат қилди. Аммо тан олиш керак у ҳақиқий тўққизлик футболчиси эмас. У тез-тез жамоадошларига ёрдам беришда қийналди, чунки у тўпни ўзида сақлай олмайди. Чилида бу вазифани бажарган Умберто Суазо Агуэродан ўн беш марта пастроқдир, аммо у бу вазифани Марадонинг куёвидан яхшироқ бажаради. Аргентина Пеп Гвардиоланинг “Манчестер Сити”си эмас!

Албатта навбатдаги муҳим фактор Хорватиянинг 4-3-3 ўйин схемасида ўйнаши бўлди. Бундай услубда хорватлар Жанубий Америка вакиллари ҳимоячилари билан яккама-якка курашларда кўпчиликни ташкил қилди. Сампаолининг бундай услубни танлаши катта хато бўлди. Бунинг энг катта қурбони эса Лео Месси бўлди.

Эркинжон Ғайбуллаев тайёрлади