Самюэль Умтити машғулотларни бошлади, Нельсон Самеду эса...

Испания матбуоти Испания чемпионати 24-тури "Хетафе"га қарши ўйин олдидан "Барселона" футболчилари ҳолати бўйича хабар бериб ўтди.

Унга кўра, франциялик ҳимоячи Самюэль Умтити бугундан бошлаб умумий гуруҳда машғулотларда иштирок этмоқда, фулбек 15-февраль куни бўлиб ўтадиган баҳсда "кўк-анор рангликлар"га ёрдам бериши мумкин.

Ўз навбатида Нельсон Самеду ангина сабаб шанба оқшомида бўладиган учрашувни ўтказиб юборади. Айни дамда футболчи якка тартибда шуғулланмоқда.

Шунингдек, Клемен Лангле дисквалификация сабаб "Хетафе"га қарши ўйин қайдномасидан ўрин олмайди.