Санчес адашиб Сульшернинг жойига ўтириб олди (видео)
Ads

“Манчестер Юнайтед” форварди Алексис Санчес бугун Англия кубоги доирасида “Рединг”га (2:0) қарши баҳсда асосий таркибда майдонга тушди ва 64-дақиқада захирага олинди.

Қизиғи, чилилик футболчи захира ўриндиғига бориб бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшернинг жойига ўтириб олди. Аммо, норвегиялик мутахассис дарҳол уни бу жойдан тургизиб, ўз ўрнини эгаллади.