Санчес бугун
Ads

“Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Алексис Санчес бугун АПЛнинг 21-турида “Ньюкасл”га қарши бўладиган учрашувда жамоасига ёрдам бера олади.

Manchester Evening News нашри тарқатган хабарга кўра 30 ёшли чилилик футболчи жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлган. МЮ бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшернинг айтишича у бугунги баҳсда майдонга туша олади.

Маълумот учун, “Ньюкасл” – “Манчестер Юнайтед” баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.