Санчесни қўлдан чиқарган Венгер "Арсенал"га Асенсиони олиб келмоқчи

Бундан бироз аввал хабар берганимиздек Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳужумчиси Алексис Санчес айни дамда ПСЖ билан музокараларни якунлаш мақсадида Париж шаҳрида бўлиб турибди.

Агар чилилик ҳужумчи жамоадан кетадиган бўлса, у ҳолда Арсен Венгер “Реал” аъзоси Марко Асенсиони “канонирлар” сафига олиб келишни режалаштирмоқда. The Sun нашрининг маълум қилишича 21 ёшли испаниялик футболчининг ўзи ҳам бўлаётган таклифларни кўриб чиқишга қарши эмас. Боиси, “қироллик клуби” унга мавсум давомида асосий таркибдан жо ваъда қилмаяпти.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра Асенсионинг амалдаги шартномасига кўра товон пули 150 млн еврони ташкил этади. Унинг “Реал” билан келишуви эса 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!