Санчо Бундеслигада Подольскининг рекордини янгилади
Ads

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо Бундеслиганинг 23-тури доирасида “Байер”га (3:2) қарши бўлиб ўтган баҳсда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.

Бу эса унинг Бундеслигадаги 9-голи бўлди. У шуларнинг 8тасини жорий мавсумда киритди. Эътиборлиси, 18 ёшли англиялик футболчи шу тариқа Бундеслигада 9та гол урган энг ёш футболчига айланди ва бу борада Лукас Подольскининг рекордини янгилади.