"Сандерленд" дарвозабони "Брайтон"га кўчиб ўтди

“Сандерленд” дарвозабони Жейсон Стил фаолиятини “Брайтон”да давом эттирадиган бўлди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича 27 ёшли посбон янги жамоаси билан 2021 йилга қадар шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Стил ўтган мавсум “Сандерленд” сафида жами 15та баҳсда иштирок этган ва ўз дарвозасидан 27та тўп ўтказиб юборган.

Эслатиб ўтамиз, “Брайтон” ўтган мавсум якунларига кўра АПЛда ўз ўрнини сақлаб қолишга эришган бўлса, “Сандерленд” Чемпионшипга равона бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!