Сане ЕЧЛда сўнгги 3 йилда илк бор немис клубига гол урган илк германиялик футболчи бўлди
Ads

Хабарингиз бор «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Лерой Сане кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич сўнгги турида «Хоффенхайм» (2:1) дарвозасини икки бор ишғол қилишга эришди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра у шу тариқа сўнгги 3 йил ичида Чемпионлар лигасида немис клуби дарвозасига гол урган илк германиялик футболчига айланди.

Бундай ходиса сўнгги бор 2015 йилнинг октябрида содир бўлган эди. Ўшанда “Арсенал” футболчиси Месут Ўзил “Бавария”га қарши баҳсда рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлган.