Санжар Аҳмедов: "Ифтихор" майдонига ғалаба учун келган эдик

Хабарингиз бор кеча Про-лиганинг 9-тур  учрашувлари бўлиб ўтди. Мусобақанинг “Б” гуруҳида иштирок этаётган "Шердор" жамоаси ярим ҳимоячиси Санжар Аҳмедов "Ифтихор"га (1:1) қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг водийдаги вакилимиз Азизбек Абдуғаниевга ўз фикрларини билдириб ўтди. Қайд этиш лозимки, ушбу футболчи 5та гол билан айни дамда мусобақа тўпурарлари қаторида бормоқда.

- Аввалом бор Sports.uz ижодий жамоасига ўз миннатдорчигимни билдираман. Бугун “Ифтихор”га қарши жамоадошларим билан фақат ғалаба учун майдонга чиққан эдик, афсус бу амалга ошмай қолди. "Ифтихор" таркибида ҳам тажрибали ва маҳоратли футболчилар кўп. Бироқ, учрашувнинг иккинчи бўлимида бизнинг жамоамиз фаолроқ ўйнади ва шахсан менда кўплаб имкониятлар бўлди. Шундай бўлсада сафардан очко олиб қайтаётганимиздан хурсандмиз. Навбатдаги ўйинларда мухлисларимизга ғалаба тақдим этамиз”, - дейди Санжар Ахмедов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!