Санжар Чехиядаги турнирни ғалаба билан бошлади
Ads

Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Санжар Файзиев бугун Чехиянинг Пардубице шаҳри мезбонлик қиладиган “Brno Open” турниридаги иштирокини бошлади.

Имконияти юқори баҳоланган Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси эртага кортга чиқади 

Халқаро Теннис Федерацияси(ITF) тақвимидан ўрин олган мазкур турнирнинг асосий тўри илк босқичида мезбон теннисчиси Робин Станек ҳамюртимизга рақиблик қилди.

1 соат 35 дақиқа давом этган ўйинда Санжар 6:4, 7:5 ҳисобида ғалаба қозонди.

Соврин жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур турнирнинг иккинчи ракеткаси саналган Санжар иккинчи босқичда австриялик Ненад Владушич билан баҳс юритадиган бўлди.